Бугун Саня-2026 VI Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилади
Унда қитъамизнинг 40 та давлатидан ташриф буюрган атлетлар ўзаро куч синашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Бугун Хитойнинг Саня шаҳрида Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
6-бора ташкил этилаётган бу галги баҳслар 30 апрелга қадар ўтказилиб, унда қитъамизнинг 40 та давлатидан ташриф буюрган атлетлар соҳил беллашувларига ихтисослашган мусобақаларда куч синашишади.
Мазкур Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси очиқ денгизда сузиш, соҳил енгил атлетикаси ва соҳил волейболи йўналишларида иштирок этади. Тошкент вақти билан соат 17:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бошланади.
Насрулло Каримов
Журналист