Бугун дзюдо бўйича аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz
Венгрияда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Қуръаға кўра, юртдошларимиз дастлабки босқичда Туркманистонга қарши баҳс олиб борадилар. Дзюдочиларимиз ғалаба қозонишса, чорак финалда Япония – Австрия баҳси ғолиби билан куч синашишади.
Насрулло Каримов
Журналист