locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун — Дунё Кураш куни!

1998 йил 6 сентябр куни Тошкентда бўлган конгрессда Кураш спорт тури сифатида расман таништирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун — Дунё Кураш куни!
photo: kurash

1998 йил 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида тарихий воқеа — Халқаро Кураш Ассоциациясининг Таъсис Конгресси бўлиб ўтган эди. Ана шу кундан бошлаб бутун жаҳон спорт жамоатчилигига янги спорт — Кураш расман таништирилди.

Ўтган давр мобайнида Кураш бутун дунё бўйлаб тарқалди ва бугун Халқаро Кураш Ассоциацияси ташкил топганига 27 йил тўлди. Шу сабабли 6 сентябрь ҳар йили Дунё Кураш куни сифатида нишонланади.

Бугунги кунда дунёнинг 140 га яқин давлатида кураш федерациялари фаолият олиб бормоқда.

Осиё ўйинларида ўзбек кураши илк маротаба 2018 йилда мусобақа дастуридан ўрин олди.

Жорий йилда эса Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига кураш киритилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг