Богдан Гусков Никита Криловни мағлуб этиш режасини ошкор қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
UFCда иштирок этаётган ҳамюртимиз Богдан Гусков 26 июл куни Абу-Дабида украиналик Никита Криловга қарши октагонга чиқади.
Жанг олдидан ufc жангчиси olamsport.com мухбири Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда бўлиб, ушбу тўқнашув ҳақидаги фикрларини билдирди:
— Никитани нечанчи раундда енгишни режалаштиргансиз?
— Мен уч раундлик тўлиқ жангга тайёргарлик кўряпман. Нокаут ҳақида ўйлаганим йўқ. Бу каби ҳолатлар кўпинча кутилмаган пайтда содир бўлади. Агар уларни олдиндан режалаштирсанг, ҳаммаси режа бўйича кетмаслиги мумкин. Мен учун энг муҳими — ғалаба. Шу асосий мақсадим, — деди Гусков.
Бакрадзе Иман
Редактор