Бочча. Мунира Абдуллаева «Poznan 2026 World Boccia Challenger» турнири совриндорига айланди
Мусобақада 22 та мамлакатдан 80 нафарга яқин пара атлетлар ўзаро баҳс олиб боришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Мунира Абдуллаева “Poznan 2026 World Boccia Challenger” турнири совриндорига айланди
4-9 август кунлари Польшанинг Познан шаҳрида бочча бўйича “Poznan 2026 World Boccia Challenger” халқаро Челленжер турнири ўтказилди. Мусобақада 22 та мамлакатдан 80 нафарга яқин пара атлетлар ўзаро баҳс олиб боришди.
Эътиборлиси, BC4 синфидаги тажрибали ўзбекистонлик бочча устаси Мунира Абдуллаева мусобақада фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда БАА вакиласи Раиса Алфаласидан устун келди.
Познан Челленжери
Аёллар, BC4 синфи
1-ўрин. Ким Жуний (Корея Республикаси)
2-ўрин. Пенни Фруд (Буюк Британия)
3-ўрин. Мунира Абдуллаева (Ўзбекистон).
Иброҳим Жалолов
Редактор