Биринчӣ лига старт олмокда: мусобақа бошланишига бир кун қолди
Учрашувлар ҳар куни соат 13:00 да бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Ўзбекистон футзал жамоатчилиги яна бир нуфузли мусобақа арафасида турибди. Эртага Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида Биринчӣ лига баҳсларига старт берилади.
2025/2026 йилги мавсумда 8 та жамоа иштирок этади. Жамоалар икки давра — 4 та тур доирасида ўзаро куч синашишади. Ўзбекистон футзал федерацияси 1-тур ўйинлари тақвимини тасдиқлади ва у юқоридаги суратларда акс этган.
Барча футзал мухлисларини Жиззах вилояти футбол академияси спорт залига таклиф этамиз. Учрашувлар ҳар куни соат 13:00 да бошланади. Спорт мажмуасига кириш мутлақо бепул.



Розикжон Султонмуродов
Журналист