Бир неча кундан кейин Гоа шаҳрида акробатика гимнастикаси бўйича 14-Осиё чемпионати бошланади
Бир неча кундан сўнг Ҳиндистоннинг энг гўзал ва жонли штатларидан бири бўлган Гоа шаҳрида акробатика гимнастикаси бўйича 14-Осиё чемпионати бошланади. Иштирок этувчи жамоалар аллақачон қитъа чемпионати ўтказиладиган жойга тўпланишмоқда. Ўзбекистондан ҳам катта делегация йўлга чиқди. Мамлакатимизни бир неча ўсмирлар ва катталар жамоалари ҳимоя қилади.
12-18 ёш:
Аёллар гуруҳи – Амалия Давыдова, Ксения Казакова, Гулжахон Абадбоева
Аралаш жуфтликлар – Алана Шамсунова, Виктор Акутиин
Эркаклар гуруҳи – Жахонгирмирзо Мирзамахмудов, Бегзод Абдунабиев, Муҳаммадали Махмудов, Отабек Махмудов
Эркаклар жуфтлиги – Истам Ўринбоев, Асадбек Ўринбоев
13-19 ёш:
Аёллар гуруҳи – Жасминахон Неъматова, Ойнур Мусурмонова, Нигинабону Худойбердиева
Эркаклар жуфтлиги – Дониёр Валиев, Музаммадқодир Бозорбоев
Эркаклар гуруҳи – Ихлосбек Тошалиев, Сухробжон Амируллаев, Абдуллоҳ Ғайбуллаев, Азизбек Зоҳиджонов
Катталар
Эркаклар гуруҳи – Анваржон Ғофуров, Икромжон Носиров, Ҳикматилло Иброҳимов, Азизбек Сапарбaев
Эркаклар жуфтлиги – Иззатулло Ўрунбаев, Сардорбек Асатуллоев
Аралаш жуфтлик – Умида Насивалиева, Икромжон Раимов
Ҳакамлар – Дамир Шаипов
Евгения Лушникова
Мураббийлар – Анна Сергиенко
Бобур Худойбердиев
Жураев Хайрулло
Жўнаб кетишдан олдин спортчилар ушбу нуфузли турнирда яхши натижаларга эришиш учун жиддий машғулотлардан ўтишди. Улар олдида жиддий мусобақалар, ҳайажонли стартлар ва, албатта, кучли ҳис-туйғуларга тўла ҳаяжонли кунлар кутмоқда.
Миллий терма жамоага омад, ўзига ишонч ва ёрқин чиқишлар тилаймиз!