Билол Муҳаммад Ислам Махачевга мурожаат қилди: Келаси жанг учун шартномани имзолайвер
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com Ислам Махачев
UFC яримўрта вазн чемпиони Билол Муҳаммад енгил вазнда тўнгичликни эгаллаб турган Ислам Махачевга юборган мурожаати орқали янги жанг ҳақида ишора қилди.
Ислам менга: “Сен менинг икки карра чемпион бўлиш режаларимга тўсиқ бўлдинг’, деди. Ҳозирги вақтда баъзилар менинг Делла Мадделенага қарши жангимни кутмоқда. Аммо мен Исламга айтаман: шартномани тайёрлаб қўйсин. Чунки Монреалдан белбоғсиз кетиш ниятим йўқ. Мен яна чемпион сифатида қоламан. Шунинг учун ҳозироқ навбатдаги жангинг учун тайёргарликни бошла — рақибинг ким бўлишидан қатъи назар, сен албатта кучлисан”, — деди Муҳаммад.
Эслатиб ўтамиз, Билол Муҳаммад 11 май куни UFC 315 турнири доирасида Жек Делла Мадделенага қарши жанг қилади.
Бакрадзе Иман
Редактор