locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Беҳрузбек Усмонов – Жаҳон чемпионати совриндори

Саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Беҳрузбек Усмонов – Жаҳон чемпионати совриндори
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Эквадор давлатида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни беллашувлари ортида қолди.

-73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Беҳрузбек Усмонов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. У учинчи ўрин учун кечган муросасиз баҳсда озарбайжонлик Садиг Маммадовни таслим этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги медаллари сони 5 тага етди – 1 та олтин, 4 та бронза. Медаллар жамғариш бўйича дунёнинг 60 давлати орасида Top-3 таликда боряпмиз.

Бугун жаҳон чемпионатининг учинчи куни оғир вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади. Саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг