Баскетбол. Терма жамоамиз Қирғизистонни ишончли тарзда мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
2025-йилнинг 27-май куни Навоий шаҳридаги “Сўғдийона” спорт мажмуасидаги баскетбол аренасида ўтказилган FIBA U16 ASIA CUP CABA Qualifiers 2025 халқаро саралаш турнирининг иккинчи ўйин кунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ёшлар терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув натижаси мезбонларнинг 85 - 50 ҳисобидаги ишончли ғалабаси бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояда юқори ўйин ва самарали ҳужумлар намойиш этиб, турнирнинг финал босқичига чиқиш йўлида муҳим ғалабани қўлга киритди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор