Баҳрайн. Волейбол. Ўзбекистон Покистонга йирик ҳисобда ютқазди
Ўзбекистонлик ёш волейболчилар тажрибали рақибга қарши мардонавор кураш олиб боришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Баҳрайн давлатида ўтказилаётган III Ёшлар Осиё ўйинлари доирасида ўғил болалар ўртасида волейбол баҳси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Покистон жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув 0:3 ҳисобида Покистон терма жамоаси фойдасига якунланди.
Покистон 3:0 Ўзбекистон
25–13 | 25–20 | 25–18
Ўзбекистонлик ёш волейболчилар тажрибали рақибга қарши мардонавор кураш олиб боришди ва мусобақанинг кейинги босқичларига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор