Баҳрайн-2025: Ўзбекистон делегацияси бугунги кунни 2 та бронза медали билан якунлади
Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz
Ўзбекистон делегацияси III Осиё ёшлар ўйинларининг бугунги кун дастуридан олган беллашувларини якунлади.
Кун давомида 2 нафар оғир атлетикачи 2 та бронза медалига эга чиқишди.
Бронза:
- Муниса Одилова (оғир атлетика, -48 кг, даст кўтариш)
- Ҳаётбек Эрматов (оғир атлетика, -71 кг, даст кўтариш)
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси 14 та олтин, 5 та кумуш ва 11 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи ўринда кетмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист