Баҳрайн-2025. Ҳисобимизда 2 та олтин медаль: Аҳаджон Мухторов ва Рушанахон Равшанова — ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ғолиблари
Мусобақа давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Баҳрайнда давом этаётган III ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларидан хушхабарлар.
Терма жамоамизнинг -73 кг вазн тоифасидаги вакили Аҳаджон Мухторов бугун финалгача етиб борди ва ҳал қилувчи босқичда Қозоғистон вакилини мағлуб этиб, навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, мусобақада Ўзбекистон делегациясининг байроқдорларидан бири бўлган Рушанахон Равшанова ҳам делегациямизга олтин медални тақдим этди. -55 кг вазн тоифасида қатнашган таэквондочимиз финалда хитойлик рақибасидан устун келди ва мусобақа чемпионига айланди.
Мусобақа давом этмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор