Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларига расман старт берилди
Ўзбекистон делегацияси 20 спорт турида 183 нафар атлет билан қатнашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, делегациялар парадида спортчиларимизни олқишлашди.
Маросимда Азизбек Абдуғаффоров (енгил атлетика) ҳамда Рушанахон Равшанова (таэквондо WT) делегациямиз байроқдори бўлишди.
Маълумот учун, мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси 20 спорт турида 183 нафар атлет билан қатнашади.
Иброҳим Жалолов
Редактор