Баҳодир Ахмедов: “Кубокдаги тақдиримиз ҳал бўлди”
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
“Нефтчи” – “Максам-Чирчиқ” (3:2) жамоалари учрашувидан кейин чирчиқликлар устози Баҳодир Ахмедов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
- “Нефтчи” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда яратилган муҳим вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг сенга уришади деган ибора бор. Фарғоналиклар бизнинг иккита қўпол хатомиздан унумли фойдаланиб кетди. Жиззахдаги турга асосий таркибнинг аксарият ўйинчилари жароҳат боис кела олишмади. Бугунги мағлубият ила кубокдаги тақдиримиз ҳал бўлди. Энди чемпионатга тайёргарликни бошлаймиз.