Бангкокда сув спорти турлари бўйича ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида сувга сакраш баҳслари бўлиб ўтади.
2026-йил 16–20-июль кунлари Бангкок (Таиланд) шаҳрида сув спорти турлари бўйича ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида сувга сакраш баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 11 кишидан иборат делегация билан иштирок этади. Делегация таркибидан 9 нафар спортчи (3 нафар қиз ва 6 нафар ўғил бола) ҳамда 2 нафар мураббий ўрин олган.
Мусобақалар қуйидаги учта ёш тоифасида ўтказилади:
«A» гуруҳи (2008–2010-йилларда туғилганлар);
«B» гуруҳи (2011–2012-йилларда туғилганлар);
«C» гуруҳи (2013–2014-йилларда туғилганлар).

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари иштирок этадиган дастурлар билан танишинг:
▫️«A» гуруҳи
1 метрли трамплин (ўғил болалар)
Ибрагимов Кирилл
Ибрагимов Абдулборий
3 метрли трамплин (ўғил болалар)
Ибрагимов Абдулборий
1 метрли трамплин (қизлар)
Насруллаева Камолахон
Платформадан (ўғил болалар)
Мавлянов Амал
Ибрагимов Кирилл
▫️«A/B» гуруҳи
3 метрли трамплинда синхрон сакраш (ўғил болалар)
Ибрагимов Абдулборий ва Мавлянов Амал
Платформадан синхрон сакраш (ўғил болалар)
Бойчабаев Тимур ва Мавлянов Амал
3 метрли трамплинда синхрон сакраш (қизлар)
Насруллаева Камолахон ва Бажукова Дарья
Платформадан синхрон сакраш (қизлар)
Насруллаева Камолахон ва Бажукова Дарья
▫️«B» гуруҳи
1 метрли трамплин (ўғил болалар)
Эгамназаров Диёрбек
3 метрли трамплин (ўғил болалар)
Бойчабаев Тимур
Платформадан (ўғил болалар)
Бойчабаев Тимур
Эгамназаров Диёрбек
▫️«C» гуруҳи
1 метрли трамплин (қизлар)
Рашитова Румия
3 метрли трамплин (қизлар)
Рашитова Румия
Платформадан (қизлар)
Рашитова Румия
1 метрли трамплин (ўғил болалар)
Мягкий Валерий
Платформадан (ўғил болалар)
Мягкий Валерий