locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Хитойнинг Нанчан шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди.

Ушбу мусобақада юртимиз шарафини 16 нафар байдарка ва каноэчиларимиз ҳимоя қилишди. Улардан 9 нафари шоҳсунага кўтарилди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, илк катта спорт майдонида иштирок этган спортчиларимиз ҳам медалларга эга чиқишди. 2025-йилдаги Осиё чемпионатида медалларга эга чиққан спортчиларимиз рўйхати:

(C-2) 1000м Мухаммадали Мирисманов/Диёрбек Маматкувлов (кумуш)
(C-1) 500м Мухаммадали Мирисманов (кумуш)
(K-1) 500м Арина Танатмишева (кумуш)
(K-1) 1000м Александр Зарубин (бронза)
(C-2) 500м Камолиддин Раҳматуллаев/Азимжон Сотиболдиев (бронза)
(C-2) 500м микс Камолиддин Раҳматуллаев/Зарина Рустамова (бронза)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг