Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон Кубоги босқичи Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтади
25 апрелдан 27 апрелга қадар Тошкентда (Ўзбекистон) бадиий гимнастика бўйича Жаҳон Кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, мусобақада 26 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи қизлар медаллар учун кураш олиб боришади.
Турнир бадиий гимнастика бўйича Республика спортнинг болалар-ўсмирлар олимпия захира мактабида ўтказилади. Тантанали очилиш маросими 25 апрел куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Мамлакат шарафини қуйидаги спортчи қизлар ҳимоя қилади:
Якка тартибдаги баҳсларда:
Тахмина Икромова
Анастасия Саранцева
Гуруҳли машқларда:
Эвелина Аталянс
Мафтуна Зоирова
Аделя Файзуллина
Мумтозабону Ишакзода
Амалия Мамедова
Ирода Хан Содикова