Бадиий гимнастика бўйича «Бухоро вилояти ҳокими олимпиадаси» мусобақаси бўлиб ўтди
Спортчиларга медал, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O‘zbekiston gimnastika federatsiyasi
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи У. Наджмидинов ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси бош котиби Т. Абдувалиев иштирок этиб, спортчиларга мусобақаларда омад ҳамда муваффақият тилади.
Тадбир давомида мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда юқори натижаларни қайд этган спортчиларга медал, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Якуний натижаларга кўра:
Якка тартиб дастури бўйича:
Султана Ашурова – Гимнастика спорт мактаби,
Дилнура Туракулова – Гимнастика спорт мактаби,
Самира Ядгарова – Гимнастика спорт мактаби;
Жамоавий дастур бўйича:
Бухоро-1 жамоаси – Гимнастика спорт мактаби,
Бухоро-2 жамоаси – Гимнастика спорт мактаби,
Когон шаҳар спорт мактаби.
Розикжон Султонмуродов
Журналист