locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Автоспорт оламининг энг кучлиллари Тошкентда тақдирланишди

Бу йилги тақдирлаш маросими ўзига хос ташкил этилиб, 7 та йўналиш бўйича чемпионлик машиналарининг асл нусхалари Тошкентга олиб келинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Автоспорт оламининг энг кучлиллари Тошкентда тақдирланишди
Фото: Olympic.uz

Тошкентда Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) йил якунига бағишланган тарихий тадбир ўтказилди. Ушбу нуфузли маросим Марказий Осиёда илк марта ташкил этилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон йирик халқаро спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиб келаётгани туфайли спорт оламида мамлакатимизнинг ўрни сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда. FIA маросимининг Тошкентда ўтказилиши ҳам айнан шу ишонч ва обрўнинг яна бир тасдиғи бўлди.

Бу йилги тақдирлаш маросими ўзига хос ташкил этилиб, 7 та йўналиш бўйича чемпионлик машиналарининг асл нусхалари Тошкентга олиб келинди. Маросим давомида турли йўналишларда юқори натижалар қайд этган пойгачилар ва жамоалар тантанали равишда тақдирланишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг