locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Автоспорт. FIA Президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ташриф чоғида меҳмонларга Ўзбекистондаги бой ислом тарихи, маданий мероси ва марказда сақланаётган бебаҳо маънавий ёдгорликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Автоспорт. FIA Президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
photo: Autosport Uzbekistan

Халқаро автоспорт федерацияси (FIA) Президенти Муҳаммад Бен Сулайем бошчилигидаги делегация бугун Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Уларга Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳамроҳлик қилди, ҳамда Ўзбекистон Миллий Автомобиль ва Мотоцикл Федерацияси.

Ташриф чоғида меҳмонларга Ўзбекистондаги бой ислом тарихи, маданий мероси ва марказда сақланаётган бебаҳо маънавий ёдгорликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, жаноб Бен Сулайем мамлакатимизда спорт йўналишидан ташқари маърифий йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар, маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг