Авлиёхон Ҳамидов Octagon 75 турнирда жанг қилади — рақиби аниқ
Ўзбекистонлик ММА устаси Тошкентда қирғизистонлик жангчига қарши октагонга чиқади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
6 июл куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида Octagon 75 турнири бўлиб ўтади. Мусобақа доирасидаги яна бир қизиқарли тўқнашув маълум қилинди. Авлиёхон Ҳамидов, аралаш яккакураш бўйича Ўзбекистоннинг тажрибали вакилларидан бири, қирғизистонлик Нуристан Бакитбек Уулуга қарши жанг қилади. Беллашув ярим енгил вазн тоифасида ўтказилади.
Жангчиларнинг рекорди:
– Авлиёхон Ҳамидов (34 ёш) — 20 жанг: 12 ғалаба, 7 мағлубият, 1 дуранг
– Нуристан Бакитбек Уулу — 9 жанг: 6 ғалаба, 3 мағлубият
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг марказий жангида Азамат Нуфтиллаев ва россиялик Даниял Элбаев оғир вазндаги вақтинчалик чемпионлик камари учун рингга чиқишади.
Бакрадзе Иман
Редактор