ATF ММА Лигаси навбатдаги турнирини эълон қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Ўзбекистондаги етакчи ММА лигаларидан бири саналмиш Amir Temur Fighting Championship (ATF) ўзининг навбатдаги катта мусобақасини расман эълон қилди.
Лиганинг расмий Instagram саҳифасида маълум қилинишича, ATF 22 турнири 12 июл куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир Озарбайжоннинг Turan Fight League ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ATF 21 турнири ҳам шу йилнинг 19 май куни айнан Бухорода ўтказилган эди ва мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинган.

Бакрадзе Иман
Редактор