locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асосий мусобақалар сарҳисоби: медаллар жамғариш бўйича ҳудудлар рейтинги шакллантирилди

Медалларнинг умумий сони ва сифати бўйича 1-ўринни эгаллаб, рейтингнинг мутлақ етакчисига айланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асосий мусобақалар сарҳисоби: медаллар жамғариш бўйича ҳудудлар рейтинги шакллантирилди
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали

2025 йилда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ва Президент Олимпиадаси якунларига кўра, ҳудудлар спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сарҳисоб қилинди.

Мавсумнинг олти асосий мусобақаси натижаларига кўра, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудларининг медаллар жамланмаси бўйича рейтинги шакллантирилди.

Йил якунларига кўра, Хоразм вилояти қўлга киритилган медалларнинг умумий сони ва сифати бўйича 1-ўринни эгаллаб, рейтингнинг мутлақ етакчисига айланди. Ушбу рейтинг таҳлилий восита бўлиб, ҳудудларнинг ишини холисона баҳолаш, рақобат муҳитини яхшилаш ва Ўзбекистонда дзюдони янада ривожлантиришни режалаштириш учун хизмат қилади.

Рейтингга қуйидаги мусобақалар натижалари киритилган: U23 Ўзбекистон чемпионати (Чирчиқ), кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Андижон), катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Бухоро), Президент Олимпиадаси (Тошкент), ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши), кичик кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг