Қашқадарёда “Беш ташаббус олимпиадаси” вилоят финали бошланди
30 ёшдан ошган аҳоли ўртасидаги спорт мусобақалари Қаршида тантанали очилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Қашқадарё вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 30 ёшдан юқори аҳолига мўлжалланган спорт мусобақаларининг финал босқичига старт берилди. Тадбир Қарши Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Олим Равшанов ҳамда вилоят Спорт бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Финал баҳслари мини футбол, волейбол, стол тенниси, стритбол, шахмат, шашка ва воркаут бўйича ўтказилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор