Қашқадарё вилоятидаги 776 та маҳаллага спорт жиҳозлари тантанали равишда топширилди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Қашқадарё вилояти Спорт бошқармасида жорий йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган спорт мусобақалари олдидан тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида вилоят ҳудудидаги 776 та маҳалланинг ёшлар етакчиларига спорт анжомлари тантанали равишда топширилди.
Мазкур тадбирда Қашқадарё вилояти Спорт бошқармаси раҳбарияти, Миллий Олимпия қўмитасининг ҳудудий вакили, шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари иштирок этиб, спорт мусобақаларининг янги мавсуми юқори савияда ўтишига ишонч билдирдилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист