Асака ва Бўстон туманларидаги спорт тўгаракларининг фаолияти ўрганилди
Шунинг билан ишчи гуруҳнинг Андижон вилоятига ташрифи якунга етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Расмийлар ўрганиш ишлари давомида Асака ва Бўстон туманларига ташриф буюриб, ушбу ҳудудлардаги мактабларда ёшлар учун яратилган шароитларни ўрганишди.
Дастлабки манзил Асака туманидаги 6-умумтаълим мактаби бўлди. Мутасаддилар ушбу муассасада йўлга қўйилган спорт тўгараклари, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Шунингдек, Бўстон туманидаги спорт мактабига ҳам ташриф буюрилди. Ўрганиш ишлари давомида муассасада қандай спорт секциялари йўлга қўйилгани, ёшларнинг эришaётган ютуқлари таҳлил қилиниб, мутахассисларга керакли тавсиялар берилди.
Шунинг билан ишчи гуруҳнинг Андижон вилоятига ташрифи якунга етди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист