Артур Юнусов — «Сайхун» профессионал футзал клубининг бош мураббийи этиб тайинланди
Юнусовга мураббийлар штабида Равшан Толибов ҳамда Жаббор Қулиев ёрдам беради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Сирдарё вилоятининг "Сайхун" профессионал футзал клубида раҳбарият йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамоанинг янги бош мураббийи масаласи кўриб чиқилди.
Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, мамлакат Олий лигасига йўлланмани қўлга киритган жамоа олдида янги мавсумда элитада муносиб иштирок этиш вазифаси турибди. Шу боис раҳбарият Олий лигада ишлаш тажрибасига эга, катта футзал мактабида тарбия топган мутахассислар номзодларини кўриб чиқиб, якунда Артур Юнусов номзодида тўхталиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Артур Юнусов ўтган мавсум мамлакат вице-чемпиони ва Ўзбекистон кубоги финалчиси бўлган СҚБ жамоасида бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.
Янги мавсумда Артур Юнусовга мураббийлар штабида Равшан Толибов ҳамда Жаббор Қулиев ёрдам беради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист