Артур Таймазов: Ўзбекистон менинг иккинчи Ватаним
Олимпиада чемпиони ўзбек халқига миннатдорчилик билдирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Эркин кураш бўйича Ўзбекистонга тўртта Олимпиада медалини олиб берган Артур Таймазов мамлакатимиз ва халқимиз ҳақида самимий фикрлар билдирди.
“Аслида, мени ўзбек халқи билан учраштиргани учун тақдиримдан миннатдорман. Бу жуда буюк ва жасур халқ. Ўзбекистонни жуда яхши кўраман – бу менинг иккинчи Ватаним. Энг ёқимлиси, Москвада юрганимда ўзбеклар мени кўриб танийди, хурсанд бўлишади – бу мен учун жуда қувонарли. Буюк мамлакат ва халққа катта раҳмат айтаман”, — дейди Таймазов.
Эслатиб ўтамиз, Таймазовнинг 2008 ва 2012 йилларда қўлга киритган Олимпиада олтин медаллари кейинчалик допинг қоидабузарлиги туфайли бекор қилинган.
Бакрадзе Иман
Редактор