locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аралаш жанг санъати бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида аралаш жанг санъати (MMA) бўйича Осиё чемпионати ҳамда Aichi-Nagoya-2026 ёзги Осиё ўйинларига саралаш мусобақаларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аралаш жанг санъати бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
photo: MOQ

Тошкент шаҳрида аралаш жанг санъати (MMA) бўйича Осиё чемпионати ҳамда Aichi-Nagoya-2026 ёзги Осиё ўйинларига саралаш мусобақаларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. “Олимпия шаҳарчаси” мезбонлик қилаётган ушбу тадбирда Осиё аралаш жанг санъатлари ассоциацияси, Ички ишлар ҳамда Спорт вазирликлари, шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Жорий йилнинг 24-майига қадар давом этадиган беллашувларда қитъамизнинг 23 мамлакатида келган 340 нафар спортчи ғолиблик учун курашмоқда. Диqqatга сазовор жиҳати, 18-20-май кунлари ўтказилган ёшлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар 6 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашди.

Бугун старт олган катталар ўртасидаги беллашувларда эса жами 24 нафар ҳамюртимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг