locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг стол тенниси бўйича минтақавий босқичи давом этмоқда

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Андижонда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг стол тенниси бўйича минтақавий босқичи давом этмоқда
Расм: Gazeta.uz

Андижон туманида стол тенниси бўйича навбатдаги минтақавий босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Мусобақада Андижон, Олтинкўл, Избоскан ва Пахтаобод туманларининг спорт мактаблари, умумтаълим муассасалари ҳамда спорт клубларида таълим олаётган иқтидорли ёш спортчилар иштирок этди.

Беллашувлар давомида ёш теннисчилар ўз маҳоратларини намоён этиб, жонли ва муросасиз ўйинлар намойиш қилишди.

Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг