Андижонда «Талабалар лигаси» мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда
Бу ҳақда Андижон спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Андижон давлат техника институтида спортнинг чим устидаги хоккей тури бўйича “Талабалар лигаси” Республика финал босқичи қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда давом этмоқда.
Талаба-қизлар ва йигитлар ўртасидаги учрашувларда жамоаларнинг юқори тайёргарлиги, тезкор ҳужумлари ҳамда ғалабага бўлган кучли интилиши майдондаги беллашувларга янада шиддат бағишламоқда. Ҳар бир учрашув спортчилари матонати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва чинкам спорт руҳини намоён этмоқда.
Кескин баҳслар, ёрқин голлар ва унутилмас лаҳзаларга бой мусобақа мухлислар эътибор марказида давом этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист