Андижонда таэквондо WT бўйича Andijan Open халқаро турнирига старт берилди
Халқаро мусобақа ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Андижон шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича "Andijan Open International Taekwondo WT Championships" халқаро мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў. Тошпўлатов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори М. Кучкаров иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилади.
Халқаро мусобақа ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилмоқда. Унда Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 1000 дан ортиқ спортчилар ғолиблик учун баҳсларга киришган.
Иброҳим Жалолов
Редактор