Андижонда кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда
Бугунги мусобақаларда жами 332 нафар спортчилар курашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Андижон шаҳрида жойлашган Универсал спорт мажмуасида кураш бўйича U 13 кичик ўсмирлар (ўғил ва қиз болалар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бошланди. Бу ҳақда Андижон вилояти спорт бошқармаси хабар берди.
Чемпионатнинг 1-кунида ўғил болалар -33, -36, -40 ва -44 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борса, қизлар -30, 33 ва -36 килограмм вазнда беллашувларга киришди. Бугунги мусобақаларда жами 332 нафар спортчилар курашади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист