Андижонда гандбол бўйича U-20 Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳсларига старт берилди
Бу ҳақда Андижон спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида гандбол бўйича U-20 Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳслари бошланди.
Мазкур мусобақада республикамиз ҳудудларидан ташриф буюрган 8 та ўғил болалар ҳамда 8 та қизлар жамоаси ўзаро куч синашмоқда.
Чемпионат учрашувлари давомида ёш спортчилар ўз маҳорати, техник ва тактик тайёргарлигини намоён этади.
Мусобақа гандбол спорт турини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли спортчиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист