Андижон вилоятида волейбол бўйича «Вазир кубоги» мусобақаларининг туман босқичлари ўтказилмоқда
Мусобақалар якунига кўра ғолиб жамоалар кейинги босқичга йўлланма олади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог ходимлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичлари юқори савияда ташкил этилмоқда.
Мазкур мусобақалар устозлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилмоқда.
Айни кунларда вилоятининг барча ҳудудларида қизғин беллашувлар давом этмоқда. Жумладан, Шаҳрихон туманида бўлиб ўтган мусобақалар ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилиб, унда педагоглар фаол иштирок этди.
Мусобақалар якунига кўра ғолиб жамоалар кейинги босқичга йўлланма олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист