Андижон вилояти спортчилари аравачада қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионатида тенгсиз
Ўзбекистон чемпионатининг якуний медаллар жамғариш рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
14-18-ноябр кунлари Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида аравачада қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан жами 180 нафарга яқин спортчилар шпага, сабля ва рапира йўналишларида баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон чемпионатининг якуний медаллар жамғариш рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
Андижон вилояти - 6 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза
Қорақалпоғистон Республикаси - 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза
Наманган вилояти - 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза.
Розикжон Султонмуродов
Журналист