Александр Волкановски: Топурия ғалаба қилади, жанг эрта якунланади
UFC чемпиони Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасидаги жанг учун ўз прогнози билан ўртоқлашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
UFC чемпиони Александр Волкановски 29 июн куни бўлиб ўтадиган Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасидаги жанг ҳақидаги фикрларини билдирди.
— Илия тажовузкор услубга эга. У ҳеч қандай хатардан қўрқмайди, доим босим остида жанг қилади. Уни урса бўлади, лекин у ҳам шундай жавоб қайтаради. Бундай жангчилар ҳар доим хавфли, айниқса мен кабилар учун.
Топурия ҳар жиҳатдан хавфли рақиб. Унга қарши чиқадиган ҳар қандай жангчи буни инобатга олиши керак. Шунинг учун мен уни ғолиб сифатида кўряпман. Бу жанг эрта нокаут билан якун топиши мумкин, — деди Волкановски.
Бакрадзе Иман
Редактор