Акбар Усмонов — «Лочин» футзалчиси
Ўтган мавсумда Акбар СҚБ жамоаси сафида тўп тепди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Lochin Futzal Klubi
«Лочин» футзал жамоаси таркибини Ўзбекистон футзал Миллий терма жамоаси аъзоси Акбар Усмонов билан тўлдирганини мамнуният билан маълум қилади.
Акбар Усмонов ҳужумкор режадаги энг кучли ва тажрибали футзалчилардан бири ҳисобланади. У фаолияти давомида Ўзбекистон чемпионатининг кўплаб мавсумларида тўпурарлар пойгасининг юқори поғоналаридан жой олиб, ўзининг сермаҳсуллиги ва гол уриш маҳоратини намойиш этиб келган.
Ўтган мавсумда Акбар Усмонов СҚБ жамоаси сафида тўп тепди. Бунгача эса футзалчи БМБ ҳамда «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист