locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё ўйинларига қизғин тайёргарлик кўришмоқда

Мураббийлар штаби асосий эътиборни, спортчиларимизнинг техникасига ва тезлигига қаратган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё ўйинларига қизғин тайёргарлик кўришмоқда
photo: suv sporti

Шу кунларда терма жамоамиз аъзолари Литванинг Тракай шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлиб, тўрт йилликнинг асосий стартларидан бири — Айчи-Нагоя шаҳарларида ўтадиган Қитъа ўйинларига бошқа давлат терма жамоалари билан биргаликда тайёргарлик олиб боришяпти.

Мураббийлар штаби асосий эътиборни, спортчиларимизнинг техникасига ва тезлигига қаратган.

Терма жамоамиз таркиби қуйидагича:
Шаҳбоз Холмурзаев
Собир Сафаролиев
Шаҳзод Нурматов
Жамолбек Тургунов
Алишер Турдиев
Максим Голубев
Дилшоджон Худойбердиев
Давржон Давронов
Фирдавс Охунов
Райҳон Сатторова
Айдана Сметуллаева
Фазлиддин Каримов
Павел Сорин
Меҳрож Маматкувлов
Анна Аксёнова
Мария Сергеева
Анна Пракатен

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари — 2022 да академик эшкак эшиш бўйича миллий жамоамиз 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишган эди.

Ўйлаймизки, спортчиларимиз жорий йилдаги мусобақада бундан-да юқори натижаларни қайд этишади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг