Академик эшкак эшувчиларимиз халқаро регатада иштирок этмоқда
Академик эшкак эшувчиларимиз халқаро регатада иштирок этмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда. Ушбу йиғин доирасида Amber oars яъни Қаҳрабо эшкаклари деб номланган анъанавий халқаро регатада ўз маҳоратларини синовдан ўтказишяпти.
64th Amber Oars International Regatta 2026 турнирида Ўзбекистон, Литва, Латвия, Эстония, Польша, Украина, Германия, Чехия, Словакия давлатлари қатнашмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида (W2-) Айдана Сметуллаева ва Райҳон Сатторова жуфтлиги барча рақибларни ортда қолдирган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллашди, шунингдек, яна бир икки кишилик экипажимиз эгалари - (JM2x) Лазизбек Қўчқоров ва Умарали Абдуллаев кумуш медалига эга чиқишди.