Академик эшкак эшувчилар ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этмоқда
Ҳар йили Озарбайжоннинг Мингачевир шаҳрида анъанавий тарза ўтказиладиган Президент cup – 2025 халқаро регатаси бўлиб ўтмоқда. Жорий йилдаги мусобақада Европа, Осиё, Африканинг 20 та давлатидан ташриф буюрган 200 дан зиёд эшкак эшувчилар орасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган 8 нафар спортчимиз ҳам иштирок этмоқда.
Академик эшкак эшувчиларимиз:
Сарвар Мамарасулов
Лазиз Қўчқоров
Акмал Юлдашев
Умарали Абдуллаев
Мураббий:
Луиза Ғафурбоева

Маълумот учун академик эшкак эшиш бўйича мураббий Луиза Ғафурбоева 3-6 май кунлари Боку шаҳрида ва 6-9 май кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро семинарларда қатнашади.
Байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз:
Данил Крюков
Максим Ивлиев
Зафар Бахтиёров
Бехруз Эргашев
Мураббий:
Шерзод Абдураҳимов
Президент cup – 2025 халқаро регатаси 2-май куни якунланади.