Академик эшкак эшиш бўйича U23 Ўзбекистон кубоги ўтказилди
Беллашувларни Сергей Тян бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Akademik eshkak eshish
Шу кунларда Тошкент денгизи академик эшкак эшиш бўйича U23 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Кузнинг сўнгги мусобақаларидан бирида республикамизнинг турли ҳудудларидан 100 дан зиёд академик эшкак эшувчилар ташриф буюриб, мамлакат кубоги учун баҳс олиб боришди. Ушбу ички рақобат сифатни яхшилашга қаратилган турнир Ўзбекистон U23 терма жамоамизни юқори натижаларни қайд этишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, беллашувларни Сергей Тян бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
U23 Ўзбекистон кубоги бугун ўз якунига етди, 30-октябрь санасидан эса катталар ўртасидаги мамлакат кубогига старт берилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор