Афруза Ҳамдамова Қозоғистонда ғолиб чиқиб, WGM ва IM нормаларини бажарди
Актобе Опен–2025 турниридаги зафар унга 51,8 рейтинг очкоси олиб келди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўтказилган Aqtobe Open–2025 халқаро турнирида аёллар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.
Ушбу зафар туфайли Ҳамдамова:
• ФИДЕ рейтингини +51,8 баллга оширди;
• Халқаро аёл гроссмейстер (WGM) нормасини бажарди;
• Иккинчи халқаро устоз (IM) нормасини тўплади.
Бу муваффақият билан Афрузани табриклаймиз ва келгусида янада улкан ютуқларни тилаймиз.
Бакрадзе Иман
Редактор