AFC клублар чемпионати ўтиш муддатини маълум қилди
Гуруҳ босқичида 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар Ярим финалдан бош соврин учун курашни давом эттиради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
Осиё Футбол Конфедерацияси (AFC) 2027-йилги мавсумдан футзал бўйича клублар ўртасидаги қитъа чемпионатини қайта йўлга қўйиш режасини эълон қилганди. AFC қароргоҳидан навбатдаги мусобақа муддати бўйича маълумот олдик. Унга кўра, сўнгги Осиё кубогининг чорак финалигача етиб борган 8 мамлакат чемпионлари мусобақаси 2027-йилнинг 6 — 11-декабр санасида ўтказилади.
Мусобақада иштирок этувчи мамлакатлар — Индонезия, Вьетнам, Япония, Афғонистон, Таиланд, Ироқ, Эрон ҳамда Ўзбекистон чемпионлари қуръа натижасига кўра икки гуруҳга тақсимланади. Гуруҳ босқичида 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар Ярим финалдан бош соврин учун курашни давом эттиради.
Мусобақа санаси: 2027-йил 6–11-декабр.
Ўтказилиш манзили: кейинроқ қўшимча равишда маълум қилинади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист