Адҳамжон Эргашев — VI Ислом бирдамлик ўйинларида тўлиқ медаллар тўпламини қўлга киритди
У икки кураш якунига кўра эса жами 304 кг оғирликни забт этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Истеъдодли полвонимиз Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 134 кг натижа билан бронза, силтаб кўтаришда 170 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Икки кураш якунига кўра эса жами 304 кг оғирликни забт этиб, кумуш медал соҳибига айланди.
Натижада спортчимиз VI Ислом бирдамлик ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишга эришди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист