Абу-Дабида бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси юксак натижаларга эришди
Ҳикматилло Мамарозиқов 1 та олтин, 1 та кумуш медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Абу-Дабида бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган FarDU талабалари юксак натижаларга эришди:
Аъзамжон Анваржонов – олтин
Ҳаётбек Камолдинов – олтин
Паҳлавон Умаралиев – бронза
Шунингдек, Дубайда ўтган V Ёшлар Пара Осиё ўйинларида пара енгил атлетика турида университетнинг спорт фаолияти талабаси Ҳикматилло Мамарозиқов 1 та олтин, 1 та кумуш медални қўлга киритди.
Бугун университет жамоаси чемпионларни илиқ ва тантанали кутиб олдилар. Табриклаш учун сўз олган университет раҳбарияти ғолиблар эришган ютуқларни эътироф этиб, 9 та олтин медаль жами медалларнинг 10 фоизи (99 та олтин) FarDU спортчи талабаларига тегишли экани ҳақида маълумот берди.
Иброҳим Жалолов
Редактор