Абу-Даби, БАА. Тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI2* ҳамда CSIYH1* тоифадаги нуфузли халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда
Абу-Даби, БАА — 2025 йил 27–30 ноябрь
2025 йилнинг 27–30 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жойлашган Al Bahiyya International Equestrian Arena мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича CSI2* ҳамда CSIYH1* тоифадаги нуфузли халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур турнир жаҳоннинг энг кучли чавандозлари иштирок этадиган, замонавий халқаро талабларга тўлиқ мос майдонларда ўтказилиши билан алоҳида аҳамиятга эга. Мусобақа давомида спортчилар тўсиқлардан ўтиш аниқлиги ва финиш вақти бўйича баҳоланадилар.
Ўзбекистон терма жамоаси иштироки
Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси мазкур мусобақада қуйидаги таркиб билан қатнашмоқда.
Спортчиларимиз ўз маҳоратини намоён этиш, халқаро рейтинг очколарини қўлга киритиш, ҳамда 2028 йилги йирик халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш учун зарур бўлган лицензия жараёнидаги муҳим учрашувларни муваффақиятли якунлашни мақсад қилган.
Муҳим натижа
28 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қурбонов Бекзод мусобақанинг ТОП-10 талигидан жой олиб, фахрли 5-ўринни эгаллади.
Бу натижа жамоамиз учун муҳим ютуқ бўлиб, спортчининг халқаро майдондаги ўсиб бораётган маҳорати ва рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.