96 та медал жамғарган Ўзбекистон делегацияси Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинларини иккинчи ўринда якунлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Judo Uzbekistan
Ўзбекистон делегацияси VI Ислом бирдамлиги ўйинларидаги иштирокини якунлади. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилган бу галги мусобақада музаффар спортчиларимиз 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медаллари билан 57 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.
Атлетларимиз томонидан қўлга киритилган ушбу муваффақият мамлакатимизнинг Ислом бирдамлиги спорт ассотсиациясига аъзо давлатлар орасида йирик спорт державаларидан бири эканини яна бир карра кўрсатди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча спортчи ва мураббийларни, федерация ва ассотсиацияларни, қолаверса, миллионлаб юртдошларимизни мазкур мусобақада қўлга киритилган улкан ғалаба билан самимий муборакбод этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор