locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

9-май куни ўзбек спорти мухлисларини нималар кутмоқда?

Ушбу сана ўзбек спорти учун қатор мусобақаларга бой.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
9-май куни ўзбек спорти мухлисларини нималар кутмоқда?
photo: gettyimages

9-май куни ўзбек спорти мухлисларини нималар кутмоқда?

Ушбу сана ўзбек спорти учун қатор мусобақаларга бой. Жумладан:

– Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида ярим финал жангалари ўтказилади;

– Англиянинг Манчестер шаҳрида Баҳодир Жалолов ва Жавоҳир Умматалиев профессионал бокс оқшомида жанг қилишади;

– Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган “Истанбул Башакшеҳир” клуби “Самсунспор”га қарши баҳс ўтказади.

– Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган “Манчестер Сити” АПЛ доирасида ўз майдонида “Брентфорд”ни қабул қилади.

– Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Болгариянинг Варна шаҳрида Жаҳон челленж кубонида иштирок этади;

– Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қиладиган “Катта дубулға” турнирининг ўрта вазн тоифасидаги беллашувларида қатнашади;

– Стенддан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Жаҳон кубоги босқичида иштирок этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг